...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Матчонова Зулайҳо Бойхоновани тинглашини айтиб, дугоналари Шаҳзода ва Нилуфар Усмоновани тилга олмади


16:40, 14.07.2016 Шоу-бизнес
 10 809

Актриса Шаҳзода Матчонова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали ўзбек ва хориж хонандаларидан кимларнинг қўшиқларини мунтазам тинглашини маълум қилди.

Актриса Шаҳзода Матчонова мусиқа борасидаги қарашларини мухлислари билан бўлишди. У  қайси хонандаларнинг қўшиқлари севиб тинглашини айтди.
 
“Яхши мусиқанинг шайдосиман. Қаерга бормай MP3 player ҳамроҳим бўлади. Мусиқа жанрини эса кайфиятимга қараб танлайман. Шунинг учун ҳам player’имда Юлдуз Усмонова, Зулайҳо Бойхонованинг қўшиқларидан тортиб, Россия эстрадасининг поп йўналишда куйлаган тароналари ҳам бор. Масалан Мот, Полина Гагарина ва бошқалар. Шунингдек, япон тилида ижро этилган қўшиқлар ва мумтоз мусиқани ҳам севиб тинглайман. Ва албатта шуларнинг ичида инглиз тилидаги мусиқалар жуда ҳам кўп. Сиз қандай мусиқани тинглайсиз?”, деб ёзади Матчонова.
 
Хонанданинг ёзиб қолдирган саволига кўплаб мухлислари жавоб йўлламоқда. Унда ҳар бир фойдаланувчи ўзи ёқтирган қўшиқ номини ва уни ижро этган қўшиқчининг исмини ёзиб қолдиряпти.
 
Дарвоқе, Шаҳзода Матчонова хонандалар Шаҳзода, Нилуфар Усмонова ва Динейра билан қалин дугона бўлса ҳам уларнинг қўшиқлари ҳақида лом-мим демаган. 

Теглар:Шаҳзода Матчанова Нилуфар Усмонова Шаҳзода Зулайҳо Байхонова Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!