...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шанба куни қандай об-ҳаво кутиляпти?


15:10, 06.07.2018 Бу қизиқ
 4 625

Гидрометеорология хизмати об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Эртага, 7 июль куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +23...+25, кундузи +39...+41 даража иссиқ бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража иссиқ бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +24...+29, кундузи +38...+43 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол тезлиги 3-8 м/с га етади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +17...+22, кундузи эса +28...+33 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!