...
МЕНЮ
ONLINE TV

Samsung компанияси раҳбари 5 йилга қамалди


17:41, 25.08.2017 Олам
 3 235

Жанубий Корея прокуратураси Ли Чжэ Ённи 12 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган эди.

Аввалроқ, Жанубий Корея прокуратураси Samsung компанияси раҳбари Ли Чжэ Ённи 12 йил озодликдан маҳрум қилишни талаб қилгаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Samsung империясининг 49 ёшли меросхўри Ли Чжэ Ён коррупция, ишончни суистеъмол қилиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилди.
 
Сеулнинг туман суди Жанубий Кореянинг Samsung концерни раҳбарини 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
 
Коррупция масаласидаги ушбу жиноят Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хенинг яқин дугонаси Чхве Сун Силга нисбатан кўрилган коррупция иши билан боғлиқлиги айтилмоқда.
 
Прокуратура маълумотларига кўра, Samsung Чхве Сун Силь раҳбарлик қилаётган ташкилотларга катта миқдорда пул тўлаб келган. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Samsung компанияси Ли Чжэ Ён Коррупция Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!