...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бунақасини кўрмагансиз! 50 метр узоқликдан дарвозага гол урилди


17:32, 25.08.2017 Спорт
 4 302

Биринчи бўлиб, “Ҳайдук” жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олганди.

Англиянинг “Эвертон” клуби ва Исландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гильфи Сигурдссон бугун, 25 август куни Европа лигасининг плей-офф босқичида 50 метр узоқликдан “Ҳайдук” жамоаси дарвозасига ажойиб гол урди.
 
Аввалига 43-дақиқада “Ҳайдук” футболчиси Йосип Радошевич кучли зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди.
 
Орадан уч дақиқа ўтиб, Гилфи Сигурдсон майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва тахминан 50 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Сигурдсон зарбани йўналтирган вақтда “Ҳайдук” клуби дарвозабони бироз олдинга чиқиб кетганди. Учрашув 1-1 ҳисобида якунланди.
 
“Эвертон” ушбу натижа эвазига Европа Лигасининг  гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Биринчи ўйинда “Эвертон” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эвертон Ҳайдук Гильфи Сигурдссон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!