...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек футбол клубларининг раҳбарлари тажриба тўплаш учун Англияга боради


11:28, 05.02.2018 Спорт
 1 676

Суперлиганинг тўрт клуби раҳбарлари март ойида Англияга сафар уюштирашади.

Аввал хабар берганимиздек, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Англияга ташрифи чоғида Англия футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, келгусида икки ассоциация ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш борасида суҳбатлашган ва бу борада икки томонлама келишувга эришган эди.
 
Келишув асосида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Суперлигада иштирок этувчи клублар директорлари, шунингдек, Англиянинг “Эвертон” ва “Арсенал” каби гранд клубларига бориб, у ерда тажриба ва малака оширишлари лозим бўлган.
 
Таъкидлаш лозим, кеча, 4 февраль куни ушбу ҳамкорлик доирасида илк келишув амалга оширилди. Унга кўра, Ўзбекистон Суперлигаси клублари “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” “Бухоро” ҳамда “Бунёдкор” клублари директорлари март ойида Англиянинг “Эвертон” клубида малака оширишади.
 
Клублар раҳбарлари “Эвертон”га ташрифи давомида у ердаги инфратузилма ва шароитлар, футбол соҳасида Англияда қўлланилаётган янги технологиялар борасида тажриба тўплашади.
 
Ўзбекистондаги бошқа клублар вакилларини ҳам Англиянинг “Арсенал” клубига малака оширишга жўнатиш учун келишув амалга оширилмоқда.
 
Шунингдек, клублар директорларини Голландиянинг “Аякс” клубига ҳам юбориш борасида айни дамда музокаралар олиб борилмоқда. Бу борада, ҳар иккала мамлакат футбол ассоцияциялари билан ҳамкорлик келишувига эришилган.
 
Бу келишувлар, албатта, Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси ривожига фойда келтиришини Умид Аҳмаджонов маълум қилиб ўтди.
 
“Англия футбол инфратузилмаси, академиялар нуфузи ва бошқа бир нечта жиҳатлар борасида дунёда етакчилардан ҳисобланади.
 
Шу боис, Лондондаги ташриф чоғида келгусида Ўзбекистондаги клублар директорларини айнан Англияга малака ва тажриба ошириш учун жўнатиш борасида Англия футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик келишувига эришдик.
 
Бу ҳамкорлик асосида Ўзбекистондаги клублар директорлари дунёнинг етакчи футбол давлатларидан бирида тўплаган тажрибасини Ўзбекистонда қўллаши ва бу билан футбол инфратузилмаси ривожига ҳисса қўшишади, деб бемалол айта оламан”, деди Аҳмаджонов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Эвертон Арсенал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!