...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таэквондо спорт федерациясига янги раис сайланди


19:32, 04.10.2018 Спорт
 2 272

Энди мазкур спорт ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Бугун, 4 октябрь куни Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, ассоциация Ижроия қўмитаси аъзолари, ассоциациянинг вилоят бўлими раҳбарлари, ҳакамлар, мураббийлар, терма жамоа аъзолари иштирок этишди.
 
Кун тартибидан ўрин олган энг асосий воқеа ташкилотга янги раҳбар сайланиши бўлди. Унга кўра, Аҳмаджон Аминжанович Раҳимов Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг раиси этиб сайланди.
 
Конференция давомида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов сўзга чиқиб, таэквондо ривожланиб бораётган спорт тури эканлиги, биргаликда ишлаб янада каттароқ муваффақиятларга эришиш мумкинлиги ҳақида гапирди.
 
Маълумот учун, Аҳмаджон Раҳимов 1975 йилда таваллуд топган. Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини тамомлаган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:WTF Умид Аҳмаджонов Аҳмаджон Раҳимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!