...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол трансферлари: “Эвертон” сотди ва сотиб олди


10:36, 06.01.2018 Спорт
 2 739

Англия жамоалари трансфер ойнаси бошланиши заҳотиёқ футболчилар олди сотдиларини бошлаб юборишди.

Кеча, 5 январь куни Англиянинг икки жамоаси қишки мавсумдаги илк трансферлар харидини амалга оширди.
 
Жумладан, Лондоннинг “Челси” клуби “Эвертон”дан ярим ҳимоячи Росс Барклини сотиб олган бўлса, “Эвертон” Туркиянинг “Бешиктош” клуби ҳужумчиси Женк Тосун билан расман шартнома имзолаганини тасдиқлади.
 
Собиқ “Эвертон” клуби футболчиси “Челси” билан беш йиллик шартнома имзолади. Баркли “Челси”да Фрэнк Лэмпардга тегишли 8-рақамда ҳаракат қилади.
 
Маълум бўлишича мазкур трансфер учун “Челси” “ирислар”га 15 миллион евро тўлаган.
 
Барклини “Челси”га сотган “Эвертон” унинг ўрнини шу куниёқ тўлдирди. Сэм Эллардайс клуби “Бешиктош” ҳужумчиси Женк Тосун билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади.
 
Аввалроқ, “Эвертон” Тосун трансфери учун “Бешиктош”га 27 миллион фунт тўлаб бериши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
 
Маълумот учун, Тосун “Бешиктош”да 2014 йилдан бери 96 марта майдонга тушиб, 41 та гол урган.
 

 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ливерпуль” “Саутгемптон”дан ҳимоячи Виржил ван Дейкни сотиб олиб, уни дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айлантиргани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эвертон Челси Росс Баркли Женк Тосун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 636

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!