...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили Украина ҳокимиятига келса, расмийларнинг ярмини ишдан олишга ваъда берди


11:12, 08.12.2016 Олам
 2 389

Одесса вилоятининг собиқ раҳбари Юқори радада муддатидан аввал овоз беришда ғолиб бўлишга ишонишини айтди.

Одесса вилоятининг собиқ раҳбари Михаил Саакашвили агар Украина ҳукуматини қўлга киритса, унинг жамоси солиқларни камайтириши, расмийларнинг ярмини ишдан бўшатиши ва давлат корхоналарини сотишини айтди. Бу хақда ТАСС хабар берди.
 
“Биринчи навбатда, уч ой ичида бизнинг ҳукумат солиқларни камайтириши, давлат органлари ходимларининг ярмини қисқартириши керак. Мен буни қандай қилиш кераклигини жуда яхши биланман. Биз қоидаларни 80 физга камайтиришимиз керак, менда аллақачон камайтириш керак бўлган қоидалар рўйхати бор. Биз сиёсий синфни алмаштиришимиз ва давлат корхоналарини сотишимиз лозим”, дейди Михаил Саакашвили.
 
Одесса вилоятининг собиқ раҳбари самарасиз давлат бошқаруви туфайли энди Оддесса портолди заводини сотиш учун харидор топиш қийинлигини тушунтирди. Унинг айтишича, давлат ҳукуматидаги расмийлар хорижлик инвесторлардан пора талаб қиляпти.
 
“Ҳозир одамлар Вазирлар Маҳкамасига худди дўконга киргандек киради”, деб таъкидлади Саакашвили.
 
Грузиянинг собиқ президенти 2016 йилнинг ноябирь ойи бошида Одесса губернаторлиги лавозимини тарк этишини айтган эди. Бу лавозимга у 2015 йилнинг май ойида тайинланган. Шунинг учун у Украина хукуматини кескин танқид қила бошлади. Саакашвили мамлакатнинг бутун раҳбариятини, жумладан, Украина президентини ўз лавозимини суиистеъмол қилиш ва шахсий бойишда айблади.
 
Михаил Саакашвили Юқори рада ва ҳукумат алмашиши сайловига эришишини эълон қилди. Бунинг учун у “Янги куч” ҳаракатини тузиш ташаббуси билан чиқди. Шу билан бирга, Рада сайловида ғолиб бўлиши ва ундан кейин президентга импичмент (айблов) эълон қилишини айти.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Михаил Саакашвили Украина Сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!