...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили Украина президенти устидан арз қилмоқчи


17:57, 29.07.2017 Олам
 2 865

Михаил Саакашвили фуқароликдан чиқариш бўйича Украина президенти Петр Порошенконинг берган буйруғига ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ, Грузиянинг собиқ раҳбари, Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум этилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 29 июль куни “Украинская правда” газетасида Саакашвили билан ўтказилган интервью чоп этилди.
 
 “Биз маъмурий судга мурожаат қиламиз. Агар маъмурий суд масалани ҳал қила олмаса, Страстбургга борамиз,” деб изоҳ берди Михаил Саакашвили.
 
Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Украина миграция хизмати Саакашвилини мамлакат фуқаролигидан маҳрум этилгани ҳақида хабар берган эди. Ўша вақтда Саакашвили АҚШда бўлган. Украина ОАВлари уни жума куни қайтиб келишини тахмин қилишганди. Саакашвилининг адвокати Павел Богомазов унинг қачон Украинага қайтишидан бехабар эканлигини маълум қилган эди.
 
Михаил Саакашвили 2015 йил май ойида Украина фуқаролигини олган эди. Шу сабаб у Грузия паспортидан воз кечган. Грузияда собиқ президентга нисбатан жиноят иши очилган. Тбилиси икки марта Киевдан Саакашвилини мамлакатга қайтаришини сўраб, мурожаат қилган, бироқ ҳар сафар Киев рад жавобини берган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Михаил Саакашвили Украина Петр Порошенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!