...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили борасида махфий музокара олиб борилмоқда


11:06, 15.12.2017 Олам
 2 474

Грузия Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари Вахтанг Гомелаури Украина ҳукумати вакиллари билан Михаил Саакашвилининг экстрадиция қилиниши борасида музокаралар олиб бормоқда.

Аввалроқ, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Украинадан Грузияга экстрадиция қилиниши мумкинлиги тўғрисида хабар берган эдик.
 
Оммавий ахборот воситалариниг хабар беришича, Грузия Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари Вахтанг Гомелаури Беларус пойтахти Минск шаҳрида, Украина ҳукумати вакиллари билан Михаил Саакашвилининг Грузияга экстрадиция қилиниши тўғрисида махфий музокаралар олиб бормоқда.
 
Грузия Давлат хавфсизлик хизмати Гомелаурининг Минскка қилган ташрифини тасдиқлаган, лекин ташриф тафсилотларига изоҳ бермаган. Оммавий ахборот воситалари буни “Украина ва Грузия ҳукуматлари Саакашвилини Грузияга экстрадиция қилишмоқчи, Гомелаурининг Минскка ташрифидан кўзланган мақсад, Грузиянинг учинчи президентини экстрадиция қилиш тафсилотларини келишишдир”, дейилади хабарда.   
Обил Сафаров 

Теглар:Украина Грузия Саакашвили Вахтанг Гомелаури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!