...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик спортчилар либосида мамлакат рамзлари бўлмайди


11:10, 09.12.2017 Спорт
 2 075

Россия Олимпия қўмитаси президенти Александр Жуков Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган россиялик спортчилар учун Россияда спорт либоси тайёрланишини айтган.

Аввалроқ, Россия терма жамоасининг 2018 йилда Жанубий Кореянинг Пёнгчан шаҳрида бўлиб ўтадиган олимпиа ўйинлардан четлатилгани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Россия Олимпия қўмитаси президенти Александр Жуков олимпиада ўйинларида иштирок этадиган россиялик спортчилар учун, Россияда спорт либоси тайёрланишини маълум қилди.
 
У “Спорт либосларини ўзимиз тайёрлаймиз”, деган interfax нашрига берган интервьюсида. Шунинг учун, Россия спорт федерациялари, Олимпиада ўйинларига иштирок этадиган спортчилари тўғрисида маълумотларни бизга тезроқ тақдим этиши керак, акс ҳолда, вақт етмай қолиши мумкин, деган.
 
Россиялик спортчилар мусобақада ғолиб чиқишса, уларнниг шарафига давлат мадҳияси янграмайди. Шунингдек, спортчиларнинг либосига ҳам миллий рамзлар туширилмаслиги керак. 
Обил Сафаров

Теглар:Олимпиада ўйинлари Спорт либослари Пёнгчан Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!