...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда Ўзбекистон фуқароси қамоқхонада сақланяпти. У айбсизлигини исботлаш учун очлик эълон қилди


20:44, 17.07.2018 Олам
 3 477

Маъруфжон Тошкент авиация техникумини тамомлаб, учувчи бўлиш мақсадида Россияга борган эди.

Россия пойтахти Москва шаҳридаги “Матросской Тишине” қамоқхона изоляторида 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси Маъруфжон Шакаров сақланяпти. У бир ойдан бери овақатланишдан бош тортиб келяпти. Бу ҳақда MKRU хабар берган.
 
Маъруфжон Шакаров охирги вақтларда жудаям кучсизланиб, суҳбатлашиши ҳам қийин бўлиб қолган. На қамоқхона, на тиббиёт ходимлари уни очликни тўхтатишга кўндира олмаяпти. У Тошкент авиация техникумини тамомлаб, учувчи бўлиш мақсадида Россияга келган.
 
Воқеа бир йил аввал бошланган. Полициянинг айтишича, Маъруфжон полиция ходимидан қочган. Уни тутишганда ёнидан 7 тугунчада наркотик моддалар топилган.
 
Маъруфжоннинг айтишича эса уни кўчада кетаётган вақтида полиция ходимлари тўхтатиб, ҳужжатини икки марта текширган ва шундан сўнг қўйиб юборган. Учинчи полиция ходими ҳужжатларни текширмоқчи бўлганда йигит норозилик билдирган. Натижада келишмовчилик чиқиб, уни камситишган. Ўз навбатида Маъруфжон меҳмонларга хушмуомала бўлиш кераклигини айтган. Воқеа ҳибсга олиш ва жиноий иш қўзғатилишига қадар етиб борган.
 
Маъруфжон қамоқхонада очлик эълон қилганига қарамай, ўқишни тўхтатиб қўймаган. Қамоқхона ходимлари у айтган китобларни ҳафталаб, Москвадаги барча қамоқхоналардан қидириб олиб келиб берган. Йигит кўп вақтини турли муассасаларга айбсизлиги ҳақида мурожаатномалар ёзиш билан ўтказган. У ўзининг айбсизлигига эътибор қаратилишини сўраган ва адолат талаб қилган.
 
“Йигитнинг айбдорлиги ҳақидаги далиллар етарли эмас. Фақатгина унинг телефонидаги Telegram мессенжерида Маъруф ёнидаги моддаларни етказиб бериши мумкин бўлган жой фотосуратлари бўлгани айтилган. Кейинроқ барча фотосуратлар (37 та) телефондан йўқолиб қолган. Уларни ҳатто айбланувчининг ўзига ҳам кўрсатишмаган”, дейилади хабарда.
 
Қамоқхона тиббиёт бўлими бошлиғи экспертиза хулосаларини диққат билан ўқиб чиққан. Лекин на у, на бутун бир психиатрия экспертизаси Маъруфжондан наркотик моддалар аломатларини топа олмаган.
 
Суд очлик эълон қилган Шакаровнинг ёмон одатлари йўқлигини ҳисобга олиб, ишни қайта ўргангач, жазо муддатини икки баробар қисқартирган. Қамоқхона ходимлари жазо муддати қисқартирилганини айтиб, очликни бас қилишни маслаҳат берганлар.
 
“Шакаров очликни тўхтатмаяпти ва қамоқхона ходимлари нега хурсанд бўлиб, уни табриклаётганларига ҳайрон бўляпти. У тўлиқ оқланишни хоҳлайди ва бунга эришмоқчи. Маъруфжон ҳеч қачон наркотиклар билан алоқада бўлмаган. Унинг ягона айби, полиция унга “иккинчи даражали” одам сифатида мурожаат қилганда жимтурмагани ва унга жавоб қайтарган”, дейилади хабарда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Москва Маъруфжон Шакаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!