...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Мудофаа вазирлиги ИШИД матбуот котиби ўлдирилганини тасдиқлади


17:27, 31.08.2016 Олам
 4 686

Абу Муҳаммад ал-Аднани ваколати юзасидан террористик ташкилотида иккинчи одам бўлган.

Бугун, 31 август куни Суриянинг Алеппо шаҳридаги ИШИД террористик ташкилоти жангарилари қўним топган ҳудудларга берилган авиазарбалар натижасида ташкилотнинг матбуот котиби ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Абу Муҳаммад ал-Аднани кеча,  30 август куни кечқурун ҳалок бўлган, дея “Reuters” ёзмоқда
 
Мазкур  маълумотни Россия Мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлади.  Бу ҳақда  РИА Новости хабар берди
 
ИШИД террорчи ташкилоти ҳам Ал-Аднаннинг ўлдирилгани ҳақида маълум қилган. 
 
Ал-Аднани 1977 йилда Суриянинг Идлиб вилоятидаги  Бинниш шаҳарчасида туғилган. У ИШИДга алоқадор аудиоёзувлар чиқарган.   2015 йилнинг 5 майида АҚШ Ал-Аднанни қўлга олиш учун 5 миллион доллар мукофот эълон қилган эди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Алеппо ИШИД Абу Муҳаммад ал-Аднани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!