...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдунинг голи “Реал”нинг ғалаба қозонишига ёрдам бера олмади


09:13, 18.10.2017 Спорт
 2 325

Бугунги учрашувларда жамоалар 31 марта дарвозаларга гол уришди, фақат “Марибор” бу турда гол ура олмай, ўз дарвозасидан еттита гол ўтказиб юборди.

Бугун, 18 октябрь куни Европа Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Унда “Е”, “F”, “G” ва “H” гуруҳидаги жамоалар ўзаро баҳс олиб боришди.
 
Бугунги учрашувларда турли хил натижалар қайд этилиб, жамоалар жами бўлиб 31 марта дарвозаларни ишғол қилишди. Биргина “Марибор” бу турда гол ура олмасдан, ўз дарвозасидан еттита гол ўтказиб юборди.
 
Эътиборлиси, “Ливерпуль» сафарда “Марибор” устидан йирик 7:0 ҳисобида зафар қозониб, мусобақанинг голлар фарқи бўйича рекордини такрорлади.
 
Англиянинг яна бир гранд жамоаси “Манчестер Сити” ўз майдонида “Наполи”ни мағлуб этиб, ғалабали одимин давом эттирган бўлса, “Боруссия Дортмунд” сафарда Кипрнинг АПОЭЛ жамоасини мағлубиятга учрата олмади.
 
Лекин Еврокубок баҳсларидаги 400-голини уришга муваффақ бўлди.
 
Москвада ўтган “Спартак”–“Севилья” учрашувида меҳмонларнинг қўли баланд келди, 5:1. Испанияликлар бундан 59 йил илгари қайд этган антирекордларини янгилашди. Яъни Севилья 1958 йил Еврокубок баҳсида Мадриднинг “Реал” клуби томонидан йирик 8:0 ҳисобида таслим этилганди.
 
Франциянинг “Монако” жамоаси эса ўз мухлислари кўз олдида Туркиянинг “Бешиктош” клубига имкониятни бой бериб қўйди. Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби Португалиянинг “Порту” клуби устидан 3:2 ҳисобда ғалаба қозонди.
 
Украинанинг “Шахтёр” клуби сафарда ўйнаганига қарамай, “Фейенооод” майдонида уч очко билан қайтиш вазифасини уддалади.
 
“Тоттенхэм” Мадридда ЕЧЛнинг амалдаги чемпиони “Реал” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва сафарда бир очкога эга бўлди.
 
28-дақиқада “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн томонидан йўлланган зарба мадридликлар ҳимоячиси Рафаэль Варанга тегиб дарвозадан жой олган, бўлса, 42-дақиқада Роналду пенальтини тўғри амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ Криштианунинг голи жамоаси ғалаба қозонишида ёрдам бера олмади.
 
Шунингдек, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ мусобақасида майдонга тушиш бўйича собиқ жамоадоши  Рауль Гонсалесни ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилиб олди. Роналду фаолияти давомида шу кунгача ЕЧЛда 143 марта майдонга тушган. Гонсалесда бу кўрсаткич 142 мартани ташкил этарди.
 
Эндиликда мазкур кўрсактич бўйича Роналдуни фақатгина икки футболчи ортда қолдирмоқда. Улар “Барселона” собиқ ярим ҳимоячиси Хави (“Ал-Садд”, 151) ва “Реал” жамоаси собиқ дарвозабони Икер Касильяс (“Порту”, 166) каби футболчилар ҳисобланишади.
 
Европа Чемпионлар Лигаси, 3-тур.
 
“Е” гуруҳи.
 
“Спартак”–“Севилья” 5:1.
 
Голлар: (18) Промес, (30) Кьер, (58) Мельгарехо, (67) Глушаков, (74) Луис Адриано, (90) Промес.
 
“Спартак”: Селихов, Жикия, Ташчи, Ешенко, Комбаров, Фернандо, Глушаков, Попов (Пашалич, 57), Самедов (Мельгарехо, 25), Промес, Луис Адриано.
 
“Севилья”: Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо, Лангле, Крон-Дели (Васкес, 68), Писарро, Сарабия, Банега, Нолито (Навас, 76), Бен-Йеддер (Муриэль, 82).
 
Огоҳлантиришлар: Жикия (34), Эскудеро (37), Фернандо (45), Писарро (89).
 
 
“Марибор”–“Ливерпуль” 0:7.
 
Голлар: (4) Фирмино, (13) Коутиньо, (19) Салаҳ, (39) Салаҳ, (54) Фирмино, (86) Окслейд-Чемберлен, (90) Александер-Арнолд.
 
“Марибор”: Ханданович, Шулер, Райчевич, Вилер, Милец, Ахмеди (Пихлер, 58), Крамарич (Хотич, 58), Кабха, Врховец, Бохар (Мешанович, 81), Таварес.
 
“Ливерпуль”: Кариус, Матип, Морено, Александер-Арнолд, Ловрен, Коутиньо, Жан, Фирмино (Старриж, 68), Вейналдум (Соланке, 76), Салаҳ (Окслейд-Чемберлен, 57), Милнер.
 
Огоҳлантиришлар: Милец (45), Врховец (80), Хотич (89)
 
 
“F” гуруҳи
 
“Манчестер Сити”–“Наполи” 2:1.
 
Голлар: (9) Стерлинг, (13) Габриэл Жезус, (73, пенальти) Диавара.
 
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Отаменди, Стоунз, Уокер, Делф, Сильва (Гюндоган, 76), Фернандиньо, Стерлинг (Бернарду Силва, 70), де Брюйне, Сане, Габриэл Жезус (Данило, 87).
 
“Наполи”: Рейна, Альбиоль, Гулям, Хюсай (Мажо, 70), Кулибали, Гамшик (Уна, 78), Диавара, Кальехон, Зелиньски, Инсинье (Аллан, 57), Мертенс.
 
Огоҳлантиришлар: Уокер (37), де Брюйне (44), Фернандиньо (72), Альбиоль (74), Маджо (79).
 
 
“Фейеноорд”–“Шахтёр” 1:2.
 
Голлар: (7) Бергейс, (24) Бернард, (54) Бернард.
 
“Фейеноорд”: Жонс, ван Бек (Крамер, 77), Хапс, Ниукоп (Торнстра, 61), Сен-Жюст, Триндаде, Эль-Ахмади, Бергейс, Амрабат, Боэтиюс, Йоргенсен (Ларссон, 67).
 
“Шахтёр”: Пятов, Ордец, Исмаили, Бутко, Ракицкий, Фред, Степаненко, Тайсон, Марлос (Зубков, 90), Бернард (Коваленко, 70), Феррейра (Хочолава, 77).
 
Огоҳлантиришлар: Ракицкий (48), Тайсон (64), ал-Аҳмади (66), Коваленко (77), Амрабат (87), Бутко (90).
 
Четлатиш: Ракицкий (75).
 
“G” гуруҳи.
 
“Монако”–“Бешиктош” 1:2.
 
Голлар: (30) Фалькао, (34) Тосун, (54) Тосун.
 
“Монако”: Субашич, Глик, Туре, Сидибе (Бошилья, 79), Жемерсон, Фабиньо, Моутиньо, Лемар, Тилеманс (Лопеш, 57), Кейта, Фалькао.
 
“Бешиктош” Фабрисио, Пепе, Эркин, Адриано, Тошич, Арслан (Медель, 74), Хатчинсон, Талиска (Озъякуп, 74), Куарежма, Бабел, Тосун (Негредо, 89).
 
Огоҳлантиришлар: Пепе (16), Арслан (36), Кейта (49).
 
 
“РБ Лейпциг”–“Порту” 3:2.
 
Голлар: (8) Орбан, (18) Абубакар, (37) Форсберг, (40) Огюстен, (44) Маркано.
 
“РБ Лейпциг”: Гулачи, Орбан, Хальстенберг, Клостерманн, Упамекано, Кампль, Забитцер, Брума (Вернер, 75), Кейта, Форсберг (Бернардо, 90), Огюстен (Поульсен, 76).
 
“Порту”: Жозе Са, Фелипе, Теллес, Лайюн, Маркано, Эррера (Эрнани, 81), Сержиу Оливейра (Оливер Торрес, 58), Марега, Данилу Перейра, Браими (Корона, 76), Абубакар.
 
Огоҳлантиришлар: Браими (46), Орбан (47), Сержиу Оливейра (54).
 
“H” гуруҳи.
 
“Реал”–“Тоттенхэм” 1:1.
 
Голлар: (28, автогол) Варан, (43, пенальти) Роналду.
 
“Реал”: Навас, Варан, Марсело, Ҳакими, Рамос, Кроос, Каземиро, Иско (Васкес, 87), Модрич, Роналду, Бензема (Асенсио, 76).
 
“Тоттенхэм”: Льорис, Алдервейрелд, Санчес, Орье, Вертонген, Сиссоко (Сон Хын Мин, 89), Дайер, Уинкс, Эриксен, Льоренте (Роуз, 80), Кейн.
 
Огоҳлантиришлар: Роналду (32), Орье (43).
 
 
АПОЭЛ–“Боруссия Дортмунд” 1:1.
 
Голлар: (62) Поте, (67) Папастатопулос.
 
АПОЭЛ: Ватерман (Гудиньо, 45), Руэда, Лаго, Вурос, Меркис, Винисиус, Нуну Мораиш, Алонефтис, Захид, Эбесилио (Шаллаи, 72), де Камарго (Поте, 30).
 
“Боруссия Дортмунд”: Бюрки, Папастатопулос, Шмельцер (Филипп, 73), Бартра, Топрак (Толян, 60), Кагава, Вайгль, Пулишич, Гетце, Ярмоленко (Исак, 82), Обамеянг.
 
Огоҳлантиришлар: Эбесилио (21), Толян (77), Вайгль (84), Папастатопулос (87), Поте (87), Шаллаи (88).

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Европа Чемпионлар Лигаси Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

xamdam
14:59 18.10.2017

Москвада ўтган “Спартак”–“Севилья” учрашувида меҳмонларнинг қўли баланд келди, 5:1. Спартак мехмон эмаску



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!