...
МЕНЮ
ONLINE TV

Электричка қурилмайди, Тошкентда ер усти метроси қурилади


09:07, 18.10.2017 Жамият
 4 352

Юнусобод, Сергели ҳамда Қўйлиқ йўналишларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 майдаги қарорига мувофиқ Тошкентда электрлаштирилган икки изли ҳалқа темир йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилган эди.
 
Электричкалар ишлашининг техник ва технологик тавсифлари узоқроқ масофаларга мўлжалланганини ҳисобга олган ҳолда ер усти метросини қуриш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди. Ушбу маълумотлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан келтирилган.


 
Ишлаб чиқилган янги лойиҳага кўра, ер усти метроси йўлларининг умумий узунлиги 52 кмдан ошади.
 
Метронинг ер усти бекатлари сони 35 тани ташкил этиши ҳамда қурилиш ишлари учун 422 млн доллар ажратилиши айтиб ўтилган.
 
Метронинг Юнусобод, Сергели ҳамда Қўйлиқ йўналишларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент метрополитени Янги йўналишлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар