...
МЕНЮ
ONLINE TV

Метро жетонлари ўрнига махсус карточкалар жорий этилади


12:53, 06.11.2017 Жамият
 3 465

Йўловчи киоскдан чипта сотиб олади ва уни валидаторга қўйган ҳолатда метро бекатига кириши мумкин.

2018 йилнинг охирига қадар Тошкент метрополитенидан фойдаланиш учун тўлов ҳақи турли махсус пластик карточкалар орқали амалга ошириш имконияни берувчи автоматлаштирилган тизим ўрнатилиши режалаштирилган.
 
Маълумотларга кўра, айни вақтда биргина “Мустақиллик майдони” метро бекатида мазкур тўлов тизими синов тариқасида йўлга қўйилган.
 
Яқин кунларда мазкур тизимни метронинг бошқа станцияларида ҳам қўллаш мўлжалланмоқда.
 
Йўловчи киоскдан чипта сотиб олади ва уни валидаторга қўйган ҳолатда метро бекатига кириши мумкин.
 
Маълумотларга кўра, метродан фойдаланиш учун сотиб олинадиган карточка фақатгина ер ости транспорти учун эмас, балки автобуслар учун ҳам амал қилади.
 
Синов муддатидан сўнг валидатор ўрнатилган 2 та турникет ҳар бир метро бекатига кириш қисмига ўрнатилиши кутилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент метрополитени Йўловчилар учун қулайлик Синов муддатидаги амалиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар