...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон делегацияси Вашингтонда қатор учрашувлар ўтказди


09:01, 18.10.2017 Жамият
 1 713

Швейцария канцлери Ўзбекистонга ташриф буюриш истагида эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов Вашингтонда ўтказилган Бутунжаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчилари кенгашининг ҳар йилги сессияси доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Корея Республикаси Бош вазир ўринбосари Ким Донг-Йон билан учрашув давомида савдо-инвестиция, молия,техника соҳасида Ўзбекистон-Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.


 
Айни вақтда Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда нефть-газ, нефть-кимё ва кимё, машина қурилиши, электр техникаси ва текстиль, ахборот коммуникация технологиялари, транспорт ва логистика, туризм соҳаларида инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда ва амалга оширилмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётига Жанубий Корея томонидан киритилган тўғридан-тўғри инвестиция миқдори 7 миллиард долларни ташкил этади.
 
Ўзбекистон делегацияси иқтисод бўйича Швейцария канцлери Йохан Шнайдер-Амман билан ҳам муҳокамалар ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида молия, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида келгусидаги режалар хусусида сўз борди. Йохан Шнайдер-Амман ўзбекистонлик ҳамкорлар билан учрашиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюриш истагида эканлигини маълум қилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон делегацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар