...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдуми ёки Модрич? Бугун йил ўйинчиси кимлигини билиб оламиз


11:23, 24.09.2018 Спорт
 2 722

Бугун ФИФАнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Бугун, 24 сентябрь куни Англиянинг Лондон шаҳрида жойлашган Royal Festival Hall’да ФИФА таснифи бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Мазкур тадбир Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.
 
Маросимда ФИФА қуйидаги 9 та йўналишда энг яхшиларни эълон қилади:
 
1. Энг яхши футболчи (эркаклар футболида)
    Криштиану Роналду (Португалия, “Ювентус”)
    Лука Модрич (Хорватия, “Реал”)
    Муҳаммад Салоҳ (Миср, “Ливерпуль”)
 
2. Энг яхши футболчи (аёллар футболида)
    Ада Ҳегерберг (Норвегия, “Лион”)
    Женифер Марозсан (Германия, “Лион”)
    Марта (Бразилия, “Орландо Прайд”)
 
3. Энг яхши мураббий (эркаклар футболида)
    Златко Далич (Хорватия)
    Дидье Дешам (Франция)
    Зинедин Зидан (“Реал”)
 
4. Энг яхши мураббий (аёллар футболида)
    Рейналд Педрос (“Лион”)
    Асако Такакура (Япония)
    Сарина Уигман (Нидерландия)
 
5. Энг яхши дарвозабон
    Тибо Куртуа (Бельгия, “Реал”)
    Каспер Шмейхель (Дания, “Лестер”)
    Уго Льорис (Франция, “Тоттенҳэм”)
 
6. Ҳалол ўйин соврини
Номзодлар маросим давомида эълон қилинади.
 
7. Энг яхши мухлислар
 
Себастьян Каррера – Чилининг “Депортес Пуэрто-Монт” клуби мухлиси. “Кокимбо Унидо” клубига қарши сафар ўйинида севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун 3000 км йўл босиб, меҳмон жамоа мухлисларига ажратилган секторда якка ўзи ишқибозлик қилгани учун;
 
Япония ва Сенегал терма жамоалари мухлислари – ЖЧ-2018даги ишқибозлик маданияти учун;
 
Перу терма жамоаси мухлислари – ЖЧ-2018га 40 мингдан кўпроқ киши бўлиб ташриф буюргани ва 36 йил ичида илк марта мундиалга чиққан жамоани жуда юқори даражада қўллаб-қувватлагани учун.
 
8. Йилнинг рамзий терма жамоаси
 
Жами 55 нафар футболчи. Шундан дарвозабонлар – 5, ҳимоячилар – 20, яримҳимоячилар – 15, ҳужумчилар – 15 нафар.
 
9. Энг чиройли гол учун бериладиган Ференц Пушкаш номидаги мукофот
 
    Гарет Бэйл (“Реал” – “Ливерпуль” ўйинидаги гол)
    Денис Черишев (Россия – Хорватия)
    Криштиану Роналду (“Реал” – “Ювентус”)
    Лазарос Христодулопулос (АЕК – “Олимпиакос”)
    Жоржиан де Арраскаэта (“Крузейро” – “Америка”)
    Райли Макгри (“Ньюкасль” - “Мельбурн Сити”)
    Лионель Месси (Аргентина – Нигерия)
    Бенжамен Павар (Франция – Аргентина)
    Рикардо Куарежма (Португалия – Эрон)
    Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль” – “Эвертон”)
 
Маълумот ўрнида, ФИФА 1991 йилдан буён йилнинг энг яхши футболчисини эълон қилиб келади. Бу соврин “The Best” мукофоти ҳисоблнади. 2010-2016 йилларда ФИФАнинг энг яхши ўйинчи соврини ва Франциянинг нуфузли “France Football” нашри томонидан таъсис этилган “Олтин тўп” мукофоти битта ном остида топшириб келинган. Аммо 2016 йил якунидан бошлаб мукофотлар алоҳида-алоҳида топшириладиган бўлганди.
 
Қайд этиш жоизки, ФИФАнинг “энг яхши” совринлари овоз бериш орқали аниқланади. 25 фоиз овоз мухлислар ва жамоатчилик фикри, яна 25 фоиз жаҳон оммавий ахборот воситалари берган овозга асосланади. Қолган 50 фоизлик овоз бериш ҳуқуқи барча терма жамоалар бош мураббийлари (25%) ва уларнинг сардорларига (25%) берилган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ФИФА The Best 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!