...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қатар ЖЧ-2022 учун ишлаётганларнинг пулини бермаяпти. ФИФА сукутда


18:54, 26.09.2018 Жамият
 3 690

ФИФА бу ҳолатни унга алоқадор эмаслигини таъкидламоқда.

2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича ЖЧ учун қурилиш ишлари давом этмоқда.
 
Бироқ, қурилишда қатнашаётган аксарият ишчилар бир неча ойлардан бери ўзларининг маошини олмаётгани маълум бўлган. Улар, асосан, Лусайл шаҳрида меҳнат қилаётган ишчилардан иборат эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари кузатувчилари ахборотига асосланган ҳолда BBC хабар бермоқда.
 
ФИФА эса бу ҳолатни жаҳон чемпионатига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида баёнот берган.
 
Эслатиб ўтамиз, Қатар ЖЧ-2022ни ўтқазиш учун АҚШ, Австралия, ҳамда Япония ва Корея Республикаси жуфтлигидан кўпроқ овоз олиб, ЖЧга мезбонлик қилиш имкониятига эга бўлганди.
 
Таъкидлаш жоизки, халқаро жамоатчлик ЖЧнинг Қатарда ўтказилишига анчадан буён норозилик билдириб келаётган эди. Дастлаб, мамлакатнинг иссиқ иқлими танқид остига олинган бўлса, энди ишчилар билан боғлиқ муаммолар таъкидланяпти. Аммо ФИФА Қатарни ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватламоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ФИФА Қатар Лусайл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар