...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тарихдаги энг яхши мундиал аниқланди


11:07, 27.10.2018 Спорт
 3 315

Мазкур жаҳон чемпионатида 196 та гол урилган.

ФИФА тарихдаги энг яхши жаҳон чемпионатини аниқлаб берди.
 
Унга кўра, 2018 йили Россияда ўтказилган мундиал тарихдаги энг яхшиси деб тан олинди. Бу ҳақда ФИФА кенгаши аъзоси Алексей Сорокин маълум қилди.
 
“Кенгаш томонидан қабул қилинган ҳисоботда шундай дейилган:  кўплаб кўрсаткичлар бўйича аввалги чемпионат рекордлари янгиланди. Баъзи бир ташаббусларимиз муваффақиятли деб топилди, масалан, бепул транспорт, мухлисларни идентификация қилиш тизими ва бошқа янгиликлар”, деган Сорокин.


 
Маълумот учун, мундиалга 2 миллиондан ортиқ хорижий фанатлар келди. Мусобақа олдидан улар махсус ҳужжат ҳисобланувчи мухлис паспортини олди. Фанатлар у билан ўйинларга кириш ва шаҳар транспортидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, турнирда илк маротаба ҳакамнинг видео-ёрдамчиси тизимидан фойдаланилди. Жаҳон чемпионатида 196 та гол урилгани ҳам тарихдаги энг яхши кўрсаткичлардан бири бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати жорий йилнинг 14 июнь – 15 июль кунлари Россиянинг 11та шаҳрида ўтказилди. Якунда  Франция терма жамоаси олтин медални қўлга киритди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ФИФА Алексей Сорокин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!