...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду, Месси, Неймар... “The Best” соврини қайси бир футболчига насиб этади?


17:09, 23.10.2017 Спорт
 2 453

Бугун Лондонда жаҳоннинг энг яхши футболчиси кимлигига аниқлик киритилади.

Бугун, 23 октябрь куни Англия пойтахти Лондонда ҳалқаро футбол ташкилоти (ФИФА) томонидан “The Best FIFA Football Awards 2017” совринини топшириш маросими бўлиб ўтади.
 
“UzReport TV” ҳамда “Futbol TV” телеканаллари 22:00 дан бошлаб тақдирлаш маросимининг кириш қисми, юлдузларнинг ташрифи, йўлак орқали ўтиши ва фотосессияларини жонли равишда эфирга узатиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
 
Шунингдек, маросимда ФИФА Президенти Жанни Инфантинонинг таклифига биноан Лондонга етиб борган Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ва Ижроия қўмитасининг аъзоси Бобур Шодиев ҳам иштирок этишади.
 
Демак, йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида футболчилардан ташқари йилнинг энг яхши аёл ва эркак мураббийи, дарвозабони, аёл футболчиси, мавсумнинг энг яхши голи ва жамоаларнинг энг яхши мухлислари ўз совринларига эга бўлишади.
 
Шубҳасиз, маросимда Криштиану Роналду, Лионель Месси ҳамда Неймар каби жаҳон таниган юлдуз футболчиларнинг қайси бири йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритишига ойдинлик киритилади.
 
Ўз йўналишларида совринларга даъвогар асосий учта номзодлар билан танишинг:
 
Йилнинг энг яхши футболчиси: Криштиану Роналду (“Реал”), Лионель Месси (“Барселона”), Неймар (“Барселона”/”ПСЖ”).
 
Йилнинг энг яхши мураббийи: Зинедин Зидан (“Реал”), Антонио Конте ("Челси"), Массимилиано Аллегри ("Ювентус").
 
Йилнинг энг яхши дарвозабони: Жанлуижи Буффон ("Ювентус"), Кейлор Навас ("Реал"), Мануэль Нойер ("Бавария").
 
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси: Дейна Кастельянос (Венесуэла), Карли Ллойд (США), Лике Мартенс ("Барселона").
 
Аёллар футболидаги йилнинг энг яхши мураббийи: Нильс Нильсен (Дания), Жерар Прешер ("Лион"), Сарина Вигман (Голландия).
 
Мавсумнинг энг яхши голи: Дейна Кастельянос (Венесуэлы U-17 аёллар термаси), Оливье Жиру ("Арсенал"), Масулуке Оскарине ("Барока")
 
Энг яхши мухлислар: "Боруссия" Дортмунд, "Селтик", "Копенгаген".
 
Маълумот учун, “The Best FIFA Football Awards” соврини ФИФА ташкилоти томонидан ўтган мавсумдан буён топшириб келинмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:The Best FIFA Football Awards Роналду Месси Неймар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!