...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жасурбек Иброҳимовнинг онаси ўз фарзанди хотираси ҳақида гапирди


17:00, 23.10.2017 Жамият
 12 558

Жасурбек ёшлигидан шифокор бўлишни орзу қилгани ҳақида сўзлади.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Жасурбек Иброҳимовнинг вафоти ҳақида ва суд жараёнларига нисбатан ўз фикларини билдирган Жасурбекнинг онаси томонидан қолдирилган аудио маълумотлар тарқалди.
 
Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчисининг ўлимига сабаб бўлган жиноий иш бугун Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида кўриб чиқилмоқда. Ушбу суд жараёни ҳақида бир қанча репортажлар тақдим этилди.
 
Жасурбекнинг онаси томонидан қолдирилган овозли файлларга суратлар илова қилинган.
 
Онаизор Жасурбек Иброҳимовнинг иши бўйича суднинг адолат асосида қарор чиқаришига умид қилинишини айтиб ўтган.
 
“Бир неча кундан кейин, 3 ноябрь куни, менинг ҳаётим, оилам ҳаёти “аввал” ва “кейин”га ажралган кун содир бўлганига 6 ой бўлади. 3 май куни менинг қалбим ва жигарим бўлган ўғлим вахшийларча ўлдирилган. Унинг ва бизнинг ушалмаган орзумиз кардиохирург бўлиш, мамлакатнинг энг яхши шифокорларидан бири бўлиш орзуси 1 июнь куни бизни ташлаб кетди. Менга ўзининг бахтиёр суратлари ва “қуруқ” суд тиббий экспертизасининг хулосасини қолдирди. Сўнгги кунларда ушбу хулосалар ҳаётимни азобда ўтказишга мажбур қилди, фарзандимни урганларнинг на юраги ва на қалби борлигини кўрсатди” дея Жасурбекнинг онаси кўзидаги ёш билан ўз дардини баён этди.
 
Бундан ташқари, у унинг оиласини ушбу қийин вазиятда қўллаб-қувватлаган одамларга миннатдорлигини билдирди.
 
Аёл Жасурбекнинг ўлимига алоқадор бўлган барчанинг жазоланиши ва суд тизимининг адолатли қарорига умид қилишдан тўхтамаслигини таъкидлаган.
 
Маълумот учун, Жасурбек Иброҳимов иши бўйича иш давом этмоқда. Суд ишида икки томоннинг кўрсатмалари, гувоҳларнинг фикрлари тингланди. Суд ўз ишини томонларнинг мунозараси жараёнига ўтди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Жасурбек Иброҳимовнинг иши Боровский коллежи Жиноят иши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар