...
МЕНЮ
ONLINE TV

200 сўмликка ўралган марихуанани топиш осонми?


08:48, 09.11.2017 Жамият
 3 923

Постда ҳайдовчи ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилди.

Ички ишлар органи ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаш ҳолати аниқланди.
 
5 ноябрь куни соат тахминан 01:30 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ички ишлар органи ходимлари томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан ҳаракатланиб келаётган Spark русумли автоулов тўхтатилиб текширилган.
 
1988 йилда туғилган ҳайдовчи Суннатилла Бахтиёрович Саримсаковнинг ёнидан оғирлиги 1,72 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган суратдан кўриниб турибдики, гиёҳванд модда 200 сўм қийматидаги купюрага ўралган ҳолда топилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Гиёҳванд модда Жиноят иши очилди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар