...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентлик йигит 1 кг гиёҳванд модда билан қўлга тушди


14:10, 21.12.2018 Жамият
 2 611

Мазкур ўрамлар холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичидаги модда 947,4 гр оғирликдагидаги опий гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида наркотик моддаларнинг навбатдаги контрабандаси фош қилинди.
 
Бекобод туманидаги “Ойбек” йўл-патрул масканида олиб борилган тезкор тадбирда фуқаро Воҳидов бошқарувидаги Spark автомобили кўздан кечирилди. Тадбир давомида эса автомашина хайдовчиси ўриндиғи остидан суратда тасвирланган 2 дона думалоқ шаклдаги полиэтилен ўрамлар топилди.
 
Мазкур ўрамлар холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичидаги модда 947,4 гр оғирликдагидаги опий гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.


 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билар ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 42,4 кг оғирликдаги наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйилган.
 

Теглар:Гиёҳванд модда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар