...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамазон кунлари Ўзбекистон орқали 15 кг героин олиб ўтишга уринилди


15:29, 01.06.2018 Жамият
 6 082

Полиэтиллен ўрамларда 14 кг 920 гр оғирликдаги героин гиёҳвандлик воситаси яширилгани фош бўлган.

Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари қўшни давлат ҳудудидан Ўзбекистонга 15 кгга яқин героин гиёҳвандлик моддасини яширин тарзда олиб кираётган фуқарони қўлга олдилар. Бу ҳақда ДБҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
ДБҚ ва ДХХ ходимлари томонидан кеча, 31 май куни  “Бекобод” темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатдан Ўзбекистон орқали транзит тарзида ўтаётган юк поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, вагонлардан бирининг остки қисмида кўз илғамас бўшлиқларга жойлаштирилган темир қутилар ходимларнинг диққатини тортди.


 
Кучли магнит воситаси кўмагида вагон остига маҳкамланган ушбу темир қутилар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичига полиэтиллен ўрамларда 14 кг 920 гр оғирликдаги героин гиёҳвандлик воситаси яширилгани фош бўлган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Теглар:Героин Гиёҳванд модда Давлат божхона қўмитаси Давлат хавфсизлик хизмати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Maksim
17:24 01.06.2018

Barakalla!!! Biz sizlarga ishonamiz



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар