...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эр-хотин ўқитувчилар ўз ўқувчиларига гиёҳванд моддалар сотишган


15:42, 19.12.2017 Олам
 6 996

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўз ўқувчиларига гиёҳванд моддаларни сотган эр-хотин ўқитувчиларни қўлга олишди.

Барча ота-она ўз фарзандларининг тарбиясида ўқитувчиларнинг ўрни беқиёслигини тушунади. Лекин, ўқитувчи ўз ўқувчисига гиёҳванд модда сотса, ота-она нима қилиши керак?
 
Украинанинг Львов вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўз ўқувчиларига гиёҳванд моддаларни сотаётган эр-хотин ўқитувчиларни қўлга олишган.


 
Бу педагоглардан бири ҳаёт хавфсизлиги ва тарих фанидан, иккинчиси эса, инглиз тилидан дарс берган. Улар психотроп ва гиёҳванд моддаларни Европа иттифоқи давлатларидан олишган. “Ўқитувчилар жуфтлиги”дан мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг умумий қиймати, салкам 9 минг АҚШ долларига баҳоланган. 


 
Бу жуфтликдан мусодара қилинган моддалар орасида амфетамин, метамфетамин тайёрлаш учун фойдаланиладиган аралашмалар бўлган.
 
Энди, эр-хотин оғуфурушларни 12 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Эр-хотин ўқитувчи Гиёҳванд моддалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!