...
МЕНЮ
ONLINE TV

3.3 тонна гиёҳванд моддалар мусодара қилинди


20:38, 07.12.2017 Олам
 2 579

Тожикистон Республикаси Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш Агентлиги мамлакатда ўтказилган “Кўкнори-2017” махсус амалиёт якунлари тўғрисида ҳисобот берди.

Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан, жорий йилнинг 20 майидан 30 ноябригача “Кўкнори – 2017” деб номланган махсус амалиёти ўтказилган. 

Ўтказилган махсус амалиёт даврида, жами 3,3 тонна гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.

 “Кўкнори - 2017” амалиётини ўтказиш давомида, жами 3 292 кг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишининг олди олинган. 

Бунда 33,5 кг героин, 656,5 кг дан кўпроқ опий, 2074 кг гашиш, 528 кг наша мусодара қилинган. 

Обил Сафаров

 

Теглар:Тожикистон Гиёҳванд моддалар “Кўкнори-2017” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!