...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда


16:55, 23.10.2017 Бу қизиқ
 3 970

Шамол тезлиги секундига 12–17 метргача кўтарилиши мумкин.

Шу кунларда Ўзбекистонда илиқ ҳарорат ҳукмронлик қилмоқда. Гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, эртага айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.
 
24 октябрь, сешанба куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Эрталаб кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 20–22 даража, кечаси 8–10 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги секундига 12–17 метргача кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 12–17 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги секундига 12–17 метргача кўтарилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +18...+23 даража, кечаси +5...+10 даража.
 
Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 18–23 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Нурафшон шаҳрида эртага эрталаб кучсиз ёмғир ёғиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!