...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўққиз ойда 40 минг нафарга яқин шахс суд қилинди


09:34, 16.10.2018 Жамият
 2 049

Олий суд маълумотларига кўра, бу кўрсаткичлар ўтган йилдагига нисбатан камайган.

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган ишлар сарҳисоб қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўтган давр мобайнида 36 889 нафар шахсга нисбатан 28 730 та суд иши кўриб чиқилган. Мазкур кўрсаткичлар 2017 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 37,9 фоизга, ишлар бўйича эса 36,5 фоизга камайган.
 
Жумладан, 590 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган, судланган шахслар сони 27 193 нафарни ташкил этиб, шундан 6 696 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 18 900 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 1 597 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Шунингдек, 2 449 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинган, 23 487 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган, 7 216 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилган, 5 462 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:суд жиноят иши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар