...
МЕНЮ
ONLINE TV

Риода Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди


14:44, 06.08.2016 Олам
 3 272

Сизнинг эътиборингизга маросимдан олинган суратлар ва Ўзбекистон спортчиларининг чиқишини тасвирланган видеони ҳавола этамиз

Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳридаги  машҳур “Маракана” стадионида  Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Маросим кеча, 5 август куни маҳаллий вақт билан 19:55да (Тошкент вақти билан 6 август соат 03:55да) бошланди. Бугун мусобақада дастлабки медаллар ўз эгаларини топади. 
 
Ёзги ХХХI Олимпиада ўйинларини Бразилия президенти Мишель Темер очиқ деб эълон қилди. Олимпиада машъаласи бразилиялик марафончи, 2004 йилги Афинадаги Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳиби Вандерлей Де Лима томонидан ёқилди.
 
Мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг 70 нафар спортчиси 13та спорт тури бўйича иштирок этмоқда. Олимпиаданинг очилиш маросимида Ватанимиз байроғини иқтидорли ёш боксчи Баҳодир Жалолов кўтариб чиқди. Энди бизнинг спортчиларимиз  ушбу мусобақада нимага қодир эканликларини кўрсатиш вақти келди. Олға, Ўзбекистон!
 
Қуйида очилиш маросимининг энг ёрқин суратларини ва юртимиз спортчиларининг чиқишлари тасвирланган видеони эътиборингизга ҳавола этамиз.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Олимпиада Рио-де-Женейро Очилиш маросими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!