...
МЕНЮ
ONLINE TV

Республика Олимпия захиралари коллежининг раҳбари ўзгарди


16:52, 11.05.2018 Спорт
 3 562

Шу пайтга қадар коллежга раҳбарлик қилиб келган Жасур Акрамов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи билан Республика Олимпия захиралари коллежи раҳбариятида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, шу пайтга қадар коллежга раҳбарлик қилиб келган Жасур Акрамов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директорининг ўринбосари сифатида ишлаб келган Мирсардор Алимов вақтинчалик директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
 
Тошкентда жойлашган Республика Олимпия захиралари коллежи шак-шубҳасиз Ўзбекистондаги энг машҳур ўқув-спорт даргоҳларидан бири ҳисобланади. Аммо сўнгги йилларга келиб ушбу маскан ислоҳотларга муҳтож бўлиб қолганди. Аниқроқ айтадиган бўлсак коллеж фаолияти талаб даражасида эмасди.
 
Янги раҳбар олдига Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан маълум талаблар қўйилди. Унга кўра қисқа вақт ичида Республика Олимпия захиралари коллежи фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ишларни самарали ташкил этиш, қабул квотаси ва мезонларини қайта кўриб чиқиш, ўқув-машғулотлар базасини талаб даражасига келтириш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш масаласида раҳбариятга аниқ таклифлар киритиш, бу борада мукаммал тизим яратиш ва уни татбиқ этиш бўйича М.Алимовга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Республика Олимпия захиралари коллежи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!