...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг икки гранд жамоаси бугун Қаршида ўйнайди


16:26, 11.05.2018 Спорт
 2 633

Бердиев ва Арвеладзе туқнашувида кимнинг қўли баланд келади?

Бугун Қаршидаги “Марказий” стадионда катта футбол учрашуви бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг икки гранд жамоаси “Насаф” ва “Пахтакор” ўзаро баҳс юритади.
 
Мазкур ўйинда Равшан Эрматов бошчилигидаги 5 нафар ҳакамдан иборат ҳакамлар гуруҳи ишлайди.
 
Бердиев ва Арвеладзе туқнашувида кимнинг қўли баланд келади? Тўрт учрашувдан буён ғалаба қозона олмаётган “Насаф” ғолиб бўладими? Ёки ўтган икки учрашувда кетма-кет очко йўқотган, 2016 йилдан буён Қаршидан бош эгиб қайтаётган “Пахтакор” устун келадими? Бу саволларга ўйиндан кейин жавоб топамиз.
 
Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларида қайд этган натижаларини эслатиб ўтамиз. Қаршидаги ўтказилган учрашувларда “аждарлар” бироз бўлсада устунлик қилишмоқда. Бунгача бўлган 21 учрашувнинг 8 тасида “Насаф”, 6 тасида “Пахтакор” ғалабага эришган, қолган 7 учрашувда дуранг қайд этилган.
 
Pepsi Суперлига, 11-тур.
18:30. “Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент).
 
Дарвоқе, стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг тўрт нафари, лотерея ўйини орқали MDC смартфонларини ҳамда 4 нафари спорт кийимларини ютиб олиб, уйларига хўш кайфият билан уйларига қайтишлари мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Насаф Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!