...
МЕНЮ
ONLINE TV

Республика Олимпия заҳиралари коллежида “ақлли бассейн” қурилмоқда


15:47, 04.08.2017 Спорт
 2 912

“Beeline Uzbekistan” мазкур бассейн қурилишига инвестиция киритиб, Испания ва Даниядан замонавий махсус жиҳозлар келтирди.

Кеча, 3 август куни Республика Олимпия заҳиралари коллежида ёш чемпионлар учун очилиши режалаштирилаётган “ақлли” бассейн лойиҳасининг тақдимот маросими ўтказилди.
 
“Beeline Uzbekistan” компанияси Республика Олимпия заҳиралари коллежини қўллаб-қувватлади ва коллеж ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган янги соғломлаштириш-сув мажмуасига сармоя киритишини маълум қилди. Компания мазкур лойиҳа объектини 2018 йил баҳор мавсумигача топширишни режалаштирмоқда.
 
Республика Олимпия заҳиралари коллежи раҳбари Жасур Акрамов “Бразилияда ўтказилган ёзги олимпия ўйинлари Ўзбекистон спортида нечоғлик муваффақият қозона олишини исботлади. Бокс, дзюдо, эркин кураш ва оғир атлетика бўйича терма жамоаларимиз мамлакатимизнинг улкан салоҳиятга эга эканлигини намойиш этди. Аммо сузиш бўйича биз ортда қоляпмиз”, - деди тадбирда.
 
Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, қурилма ноёблиги билан ажралиб туради. Чунки бассейннинг шунчаки сув конструкцияси бўлибгина қолмай, ўзига хос ўқув синфи ҳамдир. Бу ерда лекция ва амалий машғулотлар ўтилиши мумкин.
 
Лойиҳа учун Испания ва Даниядан замонавий махсус жиҳозлар келтирилди. Старт олиш тумбалари, ажратувчи тасмалар, флагштоклар, зинапоялар, ва бошқа жиҳозлар FINA халқаро федерацияси замонавий талабларига тўлиқ жавоб беради.
 
Бассейнда сувни комплекс тозалаш ва таҳлил қилиш “ақлли” тизими мавжуд. Бассейн иситиш жиҳозлари билан таъминланганлиги сабаб йил давомида узлуксиз фаолият кўрсатади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Beeline Uzbekistan Республика Олимпия захиралари коллежи “ақлли” бассейн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!