...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон, Шаҳзода, Манзура: “Эътироф”га ким лойиқ?


13:06, 14.02.2017 Шоу-бизнес
 11 369

Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, “Йилнинг энг фаол аёл хонандаси” номинацияси учлигига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда хонандалар Шаҳзода ва Манзура Йўлдошева киритилган.

Аввалроқ, 14 февраль куни “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф” миллий мукофоти тақдимот маросими ўтказилиб, маданият, санъат ва спорт соҳаларида ўтган йили энг фаол ижод қилганлар тақдирланиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Мукофот ўтган йиллардаги анъанага содиқ қолган ҳолда  танланганларга эмас, аксинча, халқ овоз берганларга берилишига умид боғлаган эдик. Бироқ мукофотга овоз йиғиш, халқнинг фикрини ўрганишга бу йил ҳам панжа ортидан қаралди.
 
Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, “Йилнинг энг фаол аёл хонандаси” номинацияси учлигига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда хонандалар Шаҳзода ва Манзура Йўлдошева киритилган. Қизиқ, омад кимга кулиб боқаркин?
 
Ташкилотчилар мукофотларни қайси мезонларга кўра топшириши, баҳолаш қайси тизимда олиб борилиши, кимлар мукофотга лойиқлиги ва ва номинацияларга кимлар киритилгани ҳамон мавҳум.
 
Бугун, 14 февраль куни соат 18:00 да “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф” миллий мукофоти тақдимот маросими старт олади. Маросимни онлайн тарзда сайтимиз орқали кузатишингиз мумкин. 

Теглар:Райҳон Ғаниева Шаҳзода Манзура Йўлдошева Эътироф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Арофат
13:30 16.03.2017

Эътироф соврини учун ШАХЗОДА, МАНЗУРА,РАЙХОН,ЛОЛА хеч бири муносиб эмас булар санъатда машенниклар!!!!!!!!!!!!Жонли ижроси НОЛЬ (ОООООООООО) узим эшитиб гувохи булганман .



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!