...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон: “Бизга қарши бўлганлар, барчангизга минг раҳмат!”


13:37, 21.12.2015 Шоу-бизнес
 7 063

Хонанда Райҳон актёр ва режиссёр Валентин Гафтнинг “Спасибо всем, кто нам мешает” номли шеъри орқали концерти билан боғлиқ муаммоларга шаъма қилаётган бўлса ажабмас.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева россиялик таниқли актёр ва режиссёр Валентин Гафтнинг “Спасибо всем, кто нам мешает” номли рус тилидаги шеърини Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига жойлади.

Бизга ҳалал берганлар,
Доим зарар қилганлар,
Орзуйимиз менсимай,
Унга қарши чиққанлар,
Барчангизга минг раҳмат.
 
Ҳаётимизга кириб,
Етказган оғриқларин,
Қанийди агар билса,
Улар берган нафларин.
 
Йўқотиш билмаган дил,
Хафалик кўрмаган қалб,
Нима билан ўлчасин,
Асл бахтин бесабаб.
 
Улғайиб бўлмас асло,
Ёвуз меҳрибонларсиз,
Орзу рўёбга чиқмас,
Улар қўйган тўсиқсиз.
 
Сизсиз нима қилардик,
Эзгуликка чўлғаниб,
Миннатдорман сизлардан,
Юз бора такрор айтиб.

Билишимизча, Райҳон Ғаниеванинг жорий йилнинг 23-27 феврал кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган навбатдаги концерт дастурининг реклама афишалари реклама сервисларнинг назорат кенгашидан тасдиқланмаган. Шу сабаб концерт рекламаларининг шаҳар кўчаларига жойлаштирилиши билан боғлиқ муаммолар келиб чиққан эди.

Концерт олдидан юқоридаги каби муаммолар ортиб боряпти чоғи хонанда ўз режаларига ҳалал бермоқчи бўлаётганларга Валентин Гафтнинг шеъри орқали миннатдорчилик билдиряпти.

Одатда хонанданинг ижоди ва шахсий ҳаётидаги муаммолар ОАВ ва мухлислар томонидан қанча тахлил қилинса ҳам, Райҳон буларга тўхталиб ўтирмасди. Аниқроқ айтадиган бўлсак Райҳоннинг муаммолари ҳақида ўзи эмас, бошқалар гапирарди. Бу гал хонанда концерти билан боғлиқ тўсиқларга шу шеър билан шаъма қилаётган бўлса ажабмас. 
Адиз Аҳмедов

Теглар:Райҳон Ғаниева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!