...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳоннинг турмуш ўртоғи жаримага тортилди


14:43, 17.04.2017 Шоу-бизнес
 24 090

Норасмий бўлган маълумотларга қараганда, Toyota Prado автомобили Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи Фарҳод Алимовга тегишли.

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасига ўрнатилган кузатув камералари жорий йилнинг 15 мартидан эътиборан қоидабузарликлар учун жарималарни қайд этишни бошлади. 

Айни кунларда Тошкент шаҳрида ҳаракатланиб, қоида бузган кўплаб автомобиль эгаларининг хонадонларига кузатув камералари қайд этган қоидабузарлик ҳақида маълумотномалар жўнатилмоқда. Бундай ҳолат таниқли шахсларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. 

Куни кеча актриса Шаҳзода Муҳаммедова камералар ишга тушгани, жарималар қимматлигидан нолиган эди. Бугун тонгдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳам хонадонига ташлаб кетилган жарима маълумотномасининг суратини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирди. 

Суратда Cobalt ва Toyota Prado автомобиллари сурати акс этган. Норасмий маълумотларга қараганда, Toyota Prado автомобили Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи Фарҳод Алимовга тегишли. Райҳон эса Captiva автомобилини бошқаради.

Теглар:Фарҳод Алимов Райҳон Ғаниева Кузатув камералари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!