...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларига кузатув камералари ўрнатилди


16:55, 19.07.2017 Жамият
 5 480

Бу мосламалар шубҳали шахсларни аниқлаш ва автоулов олиб қочиш жиноятларини фош этишда кўмак беради.

Хабарингиз бор, бундан бир неча йил аввал Тошкент шаҳридаги 120 та чорраҳа кузатув камералари ўрнатилган эди. Шу кунгача тест режимида ишлаган камералар жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб, видеокамералар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун ҳайдовчиларни жаримага тортиш механизми синов тариқасида ишга туширилган эди.
 
Ушбу янгилик ҳозирча фақат Тошкент шаҳрида йўлга қўйилган эди. Энди эса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлаш ва турли жиноятларни фош этиш мақсадида, Чирчиқ шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудуди ҳамда Алишер Навоий кўчасида фото ва видео кузатув камералари ўрнатилди.
 
Ушбу видеокузатув мосламаларининг ўрнатилиши натижасида автоуловни белгиланган тезликдан ошириш, светофорнинг қизил чироғидан ўтиш, тақиқловчи йўл чизиқларини босиб ўтиш каби қоидабузарликларнинг олди олинади.
 
Шунингдек, Тошкент вилоят ИИБ томонидан сайтимизга хабар берилишича, бу мосламалар шубҳали шахсларни аниқлаш ва автоулов олиб қочиш жиноятларини фош этишда кўмак беради.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент вилояти Кузатув камералари чорраҳа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар