...
МЕНЮ
ONLINE TV

Равшан Ҳайдаров: “Мусобақа бизнинг футболчилар учун трамплин вазифасини ўтайди”


18:10, 24.10.2017 Спорт
 2 246

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуръа натижаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Бугун, 24 октябрь куни Хитойнинг Чанчжоу шаҳрида U-23 Осиё чемпионати–2018 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-23 термаси “А” гуруҳидан жой олди. Жамоа гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон билан куч синашиша ҳақида хабар бергандик.
 
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуръа натижаси, жамоалар салоҳияти ва гуруҳдаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
“...Хитой терма жамоасининг мезбон сифатида иштирок этишини ҳисобга олмаса, гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди, дейиш мумкин.
 
Хитой ва Қатар ёшлари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик ва уларнинг қандай салоҳиятга эга жамоа эканлигини биламиз.
 
Уммон эса саралаш баҳсларида Эрон гуруҳда қолдириб, Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олди. Бу ҳам уларнинг кучли жамоа эканлигидан далолатдир.
 
Умуман олганда, мусобақада ҳар жиҳатдан тенг кучга эга жамоалар иштирок этади ва уларнинг имкониятларини деярли бир хил.
 
Барчаси жамоаларнинг мусобақага қандай кайфиятда ва қай тарзда тайёргарлик билан келишига боғлиқ. Бу ёшдаги терма жамоалар орасида кимнидир фаворит ёки, аксинча, аутсайдер дейиш мушкул.
 
Ушбу мусобақа жуда кўп футболчилар учун миллий терма жамоага трамплин сифатида хизмат қилади. Бизнинг терма жамоа футболчилари учун ҳам мусобақа жуда муҳим аҳамият касб этади.
 
Айнан шу мусобақа орқали улар миллий терма жамоага муносиб эканликларини исботлашга ҳаракат қилишади”, деди Равшан Ҳайдаров.
 
Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 8–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.
 
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!