...
МЕНЮ
ONLINE TV

Равшан Ҳайдаров: “Режаларимиз амалга ошгани ҳисобда ҳам акс этди”


04:37, 17.08.2018 Спорт
 2 155

Эндиликда терма жамоа гуруҳдаги сўнгги учрашувни 19 август куни Таиландга қарши ўтказади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Қатарга қарши баҳсда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Учрашув якунлангач терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
“Олдимизга қўйилган минимал вазифа бажарилгани билан барчани табриклайман. Ўйин учун тузган барча режаларимиз амалга ошди.
 
Биринчи турдан сўнг Қатар ўйинини таҳлил қилдик ва тўғри тактика танлай олдик. Кўриб турганингиздек, бу ҳисобда ҳам акс этди”, деди терма жамоамиз устози.
 
Шунингдек, терма жамоа ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
“Ўзбекистондан ташриф буюрган кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимларини кўриб жуда хурсанд бўлдик. Буни кутмагандик. Ҳаммангизга алоҳида раҳмат айтиб ўтмоқчимиз. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, баҳс бизнинг назоратимиз остида ўтди. Ўйин давомида ўйлаб қўйган режаларимизни амалга оширдик. Навбатдаги учрашувларда ҳам шу темпда ҳаракат қиламиз ва ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз”, деди футболчи.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалаба орқали Ўзбекистон муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилди.
 
Эндиликда терма жамоа гуруҳдаги сўнгги учрашувни 19 август куни Таиландга қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади. Жакарта вақти билан эса 15:00 да.
Акмалхон Эшонхонов Индонезиядан махсус

Теглар:Осиё ўйинлари Қатар Ўзбекистон ОТЖ Равшан Ҳайдаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!