...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси японларни таслим этиб, Тайландда чемпион бўлди


16:23, 16.12.2017 Спорт
 3 514

Ўйинда ғолибининг номига пенальтилар сериясида аниқлик киритилди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тайланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган M-150 Cup мусобақасида иштирок этишди.
 
Энг қизиқарлиси, ўзбекистонлик футболчилар мусобақа финалига қадар етиб келишди ва сўнгги ҳал қилувчи баҳсда Япония U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Ўйин пеналтилар сериясига қадар давом этди, якунда ғолиблик Ўзбекистон терма жамоасига насиб этди.
 
Ўзбекистонлик футболчилар киритган голларга 43 ва 73 дақиқаларда Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилган.
 
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган вақтда японияликлар стандарт вазиятдан ҳисобни тенглаштиришга муяссар бўлишган.
 
Ўйин тугашига оз фурсат қолганда Япония ёшлари яна стандарт вазиятдан фойдаланишди, бу сафар бурчак тўпидан сўнг ҳисоб тенглашди.
 
Ўйиндан сўнг ўтказилган пеналтилар сериясида эса Ўзбекистон терма жамоасининг қўли баланд келди.
 
M-150 Cup. Финал
 
Ўзбекистон U-23 - Япония U-23 - 2:2.
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев (45, 73), Юта Камия 45+2,88.
 
Ўзбекистон U-23: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Рустам Ашурматов, Дониёр Нарзуллаев, Жавоҳир Сиддиқов, Одил Ҳамробеков, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Бобир Абдуҳолиқов, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев (с)
 
Япония U-23: Повелл Обинна, Юго Татсута, Хонойа Сёужи, Итсуки Урата, Йоичи Наганума, Юта Камия (с) , Рео Хатате, Таики Хирато, Каору Митома, Шион Иноуе, Аясе Уеда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!