...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қурилиш тўхтади, археологик қазишма бошланди


17:30, 17.11.2017 Олам
 4 641

Турар-жой пойдеворининг қурилиш жараёнида қадимги Миср эҳроми қолдиқлари топилди.

Қоҳира яқинидаги Калюбия шаҳарчасида турар жой пойдеворининг қурилиш вақтида қадимги Миср эҳроми қолдиқлари топилди, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
Қурилиш жойига чақирилган археологлар эҳром Қадимги Миср худолари: Гор, Исида ва Осирисга атаб қурилган, дея тахмин қилдилар.
 
Ер остидан эҳромнинг девор қолдиқлари топилди. Деворларда қадимги Миср худолари ва иероглифлари тасвирланган. Қурилиш тўхтатилди ва ҳудуд ёпилди. Шундан сўнг мутахассислар археологик қазишма ишларини бошлаб юборишган.
 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ер остида нафақат эҳром, балки бутун бир қадимги шаҳар бўлиши мумкин. Унинг неча ёшдалиги эса ҳозирча маълум эмас.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Археология Эҳромлар Миср 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!