...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда Сурияда тинчлик ўрнатиш масаласи муҳокама қилинмоқда


16:44, 23.01.2017 Олам
 2 231

Маълумотларга кўра, бугун бошланган муҳокамалар ёпиқ тарзда ўтказилмоқда. Мажлислар залига журналистлар кириши ҳам тақиқлаб қўйилди.

Бугун, 23 январь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Сурияда тинчлик ўрнатиш масаласига бағишланган йиғилиш ўз ишини бошлади. Муҳокамалар 24 январь куни давом эттирилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар бермоқда.
 

Бутун дунё учун муҳим бўлган мазкур муҳокамаларда Россия, Туркия, Эрон, АҚШ, Сурия ва Суриянинг 15 та мухолифат гуруҳлари вакиллари иштирок этмоқда. Йиғилишни БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура бошқармоқда.
 
Муҳокама ишида АҚШ номидан қўшма штатларнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол иштирок этмоқда. Америкада 20 январь куни ўтказилган инаугурация сабаб Остонага АҚШ делегацияси кела олмади.
 
Маълумотларга кўра, бугун бошланган муҳокамалар ёпиқ тарзда ўтказилмоқда. Мажлислар залига журналистлар кириши ҳам тақиқлаб қўйилди. Расмий муҳокамаларга фақатгина фотосуратчилар ва хизматчилар кириши мумкин. Шуни айтиш керакки, айни дам Остонада 300 нафар хорижий ва 100 нафар қозоғистонлик журналистлар жам бўлишган.
 
Россия ОАВнинг тахминларига кўра, муҳокамалар якунига кўра Суриядаги тартибсизликни тўхтатишни назарда тутувчи ҳужжатлар имзоланади.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Сурия масаласи бўйича муҳокамаларнинг айнан Қозоғистонда ўтказилишини Россия раҳбари Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған таклиф этишганди. Бунга сабаб эса Остонанинг барча мамлакатлар учун энг бетараф шаҳар эканлигидадир. Ўз навбатида, Нурсултон Назарбоев бу таклифни ижобий қабул қилди.
Дурдона Расулова  

Теглар:Қозоғистон Остона Сурия Муҳокама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!