...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамчиқ довонидан ўтувчи поезднинг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бунга ҳалокат сабабми?


16:24, 23.01.2017 Жамият
 9 907

“Ўзбекистон темир йўлллари” акциядорлик жамияти поезд ҳаракати тўхталиши сабабларини ошкор этди.

Қамчиқ довонидан ўтувчи поезднинг қатнови вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақдаги хабарлар “Ўзбекистон темир йўлллари” акциядорлик жамиятининг расмий сайтида эълон қилинди.
 
Расмий хабарда маълум қилинишича, бугун, 23 январь куни техник-профилактик ишлар амалга оширилиши сабабли “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59-сонли йўловчи поездларининг қатнови вақтинча тўхтатилган.
 
“Ўзбекистон темир йўлллари” бу хабарни чоп этганига қадар халқ орасида “Янги темир йўлда носозлик сабаб ҳалокат келиб чиқибди”, деган асоссиз хабарлар тарқалди.
 
“Ўзбекистон темир йўлллари” акциядорлик жамияти тарқалган гап-сўзларга  “Ушбу жараёнда тарқатилаётган турли хил асоссиз хабарларга эътибор қаратмаслигингизни сўраймиз”, деб изоҳ берган. 

Теглар:Поезд Ўзбекистон темир йўллари Тошкент-Андижон-Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар