...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда қидирувга берилган террорчи қўлга олинди


14:39, 10.06.2016 Олам
 3 755

Террорчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Унга акаси видеомурожаат юбориб, таслим бўлишини айтган эди.

Бугун, 10 июнь куни Ақтўбе шаҳрида ўтказилган террорчиларни қўлга олиш бўйича махсус операция вақтида экстремистларнинг Дмитрий Танатаров исмли ҳамтовоғи Отрар туманидаги отишма вақтида қўлга олинди, деб ёзади “Nur.kz” нашри. Маълумотларга кўра, ушбу шахс қидирувга берилган эди.

Қўлга олиш чоғида Танатаров кўкрак қафаси ва оёғидан яраланган. Шошилинч тарзда шифихонага етказилган террорчи устида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Шунингдек, отишма вақтида яраланган 2 нафар полиция ходимига темир йўл шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари, аввалги террорситик ҳаракатлар чоғида яраланган 5 нафар фуқарога уйга кетишга рухсат этилди. Улар орасида ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ҳам бор.

Террорчиларни қўлга олиш бўйича махсус операция вақтида кўкрак қисмидан яраланган Срим Сундетов эса жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уни кейинги даво чоралари учун Остона шаҳрига жўнатиш режалаштирилмоқда. Шифокорларнинг фикрича, унинг аҳволини унчалик оғир эмас.

Маълумот учун, кеча 9 июнь куни террорчи Владимир Танатаров укаси Дмитрий Танатаровга видеомурожаат юборди. Видеомурожаатда Владимир укаси Дмитрийни қуролини топшириб таслим бўлишга чақирган.

Видеомурожаатдан сўнг, Владимир ОАВга интерью берди ва укаси бу йўлга ўз хоҳиши билан кирмаганини, унинг онгини заҳарлашганини айтди.
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Ақтобе Теракт Дмитрий Танатаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!