...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда Пойтахт куни муносабати билан оммавий тўй маросими ўтказилди


16:44, 05.07.2016 Олам
 2 920

Пойтахт Остонанинг 18 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилган маросимда 30 жуфтлик оила қурди.

Бугун, 5 июль куни Қозоғистон пойтахти  Остонадаги “Атамекен” мажмуасида оммавий никоҳ тўйи маросими бўлиб ўтди. Мазкур маросим шаҳар ташкил топганининг 18  йиллиги муносабати  билан ташкил этилган эди. Унда 30 жуфтлик никоҳдан ўтди.  Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар бермоқда.
 
Бахтга қарши, тўй маросими пайтида ёмғир ёғди, келин ва куёвлар соябон остида висол оқшомини нишонлашга мажбур бўлишди.  Лекин, ёшлар бундан хафа бўлишмади, аксинча, ёмғир бахтли оила қуриш учун яхши аломат сифатида қабул қилдилар.
 
Эндигина никоҳ қурган Асел ва Асилхон Сейтжановлар шаҳар юбилейи кунида тўй маросими ўтказишни режелаштирмаган эди.  Бўлажак стоматологлар 1 июлда никоҳдан ўтишмоқчи эди, лекин бахтли тасодиф билан Остона шаҳрининг “таваллуд айёми” арафасида эр-хотин бўлишди.
 
“Бизни ёмғир хавотирга солгани йўқ, биз шунчаки бахтдан масрурмиз. Тўйимиз она шаҳримизнинг юбилейи арафасида бўлаётганидан жуда хурсандмиз”, дейди ёш оила вакиллари.
 
Хабарда ёзилишича, Пойтахт куни муносабати билан бу йил тўққизинчи марта оммавий никоҳ тўйи маросими ўтказилмоқда.  Ташкилотчилар ёш оилаларга турли хил совғалар ва Туркияга саёҳат учун чипталар тақдим этишди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Остона Пойтахт куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!