...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда дунёга келган тўрт оёқли чақалоқ вафот этди


18:23, 24.08.2016 Олам
 5 465

Бир неча жарроҳлик амалиётларини бошдан ўтказган болакай шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди.

Ёдингизда бўлса, июнь ойининг 23 санасида Ақтўбе шаҳрида дунёга келган эгизак болакайларнинг бири тўрт оёқ билан туғилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қатор операцияларни ўтказишди. Бироқ шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай, бир неча кун аввал, болакай вафот этди. Бу ҳақда  “Nur.kz” нашри хабар бермоқда.
 
Бу гўдакнинг оёқлари иккита эмас тўртта, икки ортиқча оёғи эса сийдик қопи ўрнига жойлашган эди. Шунингдек, унда юрак қон томирлари пароги, орқа тешиги аномалияси  мавжуд эди.

25 июнь куни гўдак устида унинг сийдик йўлини тиклаш бўйича илк жарроҳлик амалиёти ўтказилди ва у омадли кечганди. Шу вақтгача у сунъий нафас олиш аппаратига уланган эди. Шифокорлар унинг яшаб кетишига умид қилиб, ошқозон-ичак соҳасида бир неча жарроҳлик амалиётларини ўтказишди. Кейинги қадам – унинг икки оёғини олиб ташлаш бўлди. Бироқ болакай яшаб кета олмади ва болалар шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этди.
Умида Якубова

Теглар:Ақтўбе тўрт оёқли чақалоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!