...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбе фожиасининг асосий айбдори Сергелидан топилди


13:26, 01.12.2018 Жамият
 22 366

Икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб борилган қўшма қидирув ишларида О.М. қўлга олиниб, ҳибсланган.

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Автўбе фожиасининг асосий айбдорларидан бири О. М. ушланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 1068-километрида ёниб кетган “Kassbohrer” автобуси қозоғистонлик 46 ёшли О.М.га тегишли бўлган. У тергов ва суриштирув жараёнларида яширинишга уринган.
 
О.М. Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 348-моддаси 4-қисми (Автомобилларнинг сифатсиз  таъмирланиши ёки уларнинг техник носозликлар билан фойдаланилиши) билан айбланган.
 
Икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб борилган қўшма қидирув ишларида О.М. қўлга олиниб, ҳибсланган.
 
О.М.ни Қозоғистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилгунга қадар, яъни 22 ноябргача у вақтинча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муасссасига жойлаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни содир бўлган автобус ёнғинида 52 нафаро ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар