...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ ҳайдовчига қўполлик қилган ЙПХ ходими устидан текширув бошлатди


11:33, 18.12.2018 Жамият
 7 563

Йўл-патруль хизмати хизмати инспектори ҳайдовчига нисбатан қўпол муносабатда бўлаётгани тасвирланган.

Тошкентда ҳайдовчига нисбатан қўпол муомалада бўлиб, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилган йўл-патруль хизмати ходимига нисбатан хизмат текшируви очилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқамаси хабар берди.
 
Хизмат текширувига ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспектори иштирокида тарқалган видео сабаб бўлган. Маълум қилинишича, тарқалган тасвирлар жорий йилнинг 26 июнь куни Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида олинган. Унда Йўл-патруль хизмати  инспектори ҳайдовчига нисбатан қўпол муносабатда бўлаётгани тасвирланган.
 
Мазкур ҳолат бўйича бошқа маълумотлар келтирилмаган. 
 

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар