...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тез тиббий ёрдам ҳайдовичиси ҳақми ёки ЙПХ ходими?


12:12, 21.01.2019 Жамият
 16 006

Агар ҳайдовчи ҳақиқатан йўл ҳаракати қоидаларини бузган бўлса, бу ишни у касални шифохонага элтиб бўлганидан кейин ҳам ҳал этиш мумкин эмасми...Саволлар кўп...

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси фаолиятига оид навбатдаги видео тарқалди. Икки кундирки, мазкур видео муҳокама майдонининг асосий мавзуси бўлиб турибди.
 
Тасвирлардан кўриш мумкинки, ЙПХ ходими Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тез тиббий ёрдами тизимининг DAMAS русумидаги автомобилини тўхтатади. Ушбу воқеа Сурхондарёнинг Шеробод шаҳрида бўлгани айтилмоқда.
 
Автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи ЙПХ ходимига машинада бетоб одам борлиги, уни зудлик билан шифохонага етказиши кераклигини айтса ҳам ЙПХ ходими унинг сўзларига қулоқ тутишни истамайди. Аксинча, ундан чақирувга юборилганини тасдиқловчи ҳужжатни сўрайди. Ҳайдовчи эса ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортмайди ва яна автомобилда бетоб одам борлигини айтишга уринади.
 
Шу вақт ЙПХ ходими автомобилга яқинлашиб, ҳайдовчининг ўриндиғини эгаллайди ва машинани ўт олдириб, равона бўлади. Тахминимизча, ЙПХ ходими автомобилни жарима майдончаси томонга ҳайдаб кетади. Олд ўриндиқда ўтирган ҳамширанинг маълум қилишича, ЙПХ ходими ҳайдовчини “мигалка”ни ёқиб ҳаракатланмасликда айблаётганини айтади.
 
Мазкур видео ҳайдовчи эмас, балки воқеага гувоҳ бўлган одамлар томонидан суратга олинган. Унда 20 кишидан ортиқ кузатувчилар ЙПХ ходимини инсофга чақиришга, автомобилнинг ортидаги бетоб кишининг ҳаётини хавф остида қўймасликка ундайдилар. Бироқ, ҳайдовчи орқа ўриндиққа ўтириш учун автомобилнинг эшигини очганда, ўриндиқда ҳеч қандай бемор йўқлиги тасвирланган. Хўш, у иддао қилган оғир аҳволдаги бемор қаерда? Бу ўринда ким ҳақ: ҳайдовчи ё ЙПХ ходими?
 
Ижтимоий тармоқларда бунга ўхшаш видеолар жуда кўп тарқалмоқда. Бир вақтлар фаолиятига оид ҳеч бир ҳолатни кўздан қочирмаётган ва ҳар бир воқеликка баёнот  бериб чиқаётган ИИВ сўнгги вақтларда бундай видеоисботларни беэътибор қолдирмоқда. 

Теглар:ИИВ Тез тиббий ёрдам ЙПХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар