...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбе фожиаси айбдори Тошкентдан экстрадиция қилинди


16:56, 26.12.2018 Олам
 3 555

Ордухон Мехтиев ҳозирда тергов изоляторига жойлаштирилди.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 52 нафар ўзбекистонлик билан бирга ёнган автобус эгаси Ўзбекистондан Чимкент шаҳрига экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Қозоғистон Бош прокуратураси ва ИИВ ходимлари Ордухон Мехтиевни жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистондан экстрадиция қилди. Қўлга олинган шахс техник носоз автобусдан ноқонуний фойдаланиш, бунинг оқибатида транспорт воситасининг ёниб кетиши ва жорий йилнинг январь ойида Ақтўбе вилоятида 52 кишининг ўлимига сабабчи бўлишда айбланяпти”, дейилган прокуратура хабарида.
 
Ордухон Мехтиев Ақтўбе фожиасидан кейин яшириниб юрганди. Мехтиев халқаро қидирувга ҳам берилган. Ҳозирда у Чимкент тергов изоляторида сақланяпти.
 
Маълумот учун, 18 январь куни Ақтўбе вилоятининг Ирғиз туманида 57 нафар йўловчи бўлган автобус ёниб кетганди. “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 1068-километридаги фожиада 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 5 нафар йўловчи куйиш жароҳатини олганди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ордухон Мехтиев жорий йилнинг 1 декабрь куни Тошкентнинг Сергели туманида қўлга олинганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ақтўбе фожиаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!